Гулистон шаҳрида карантин қоидалари қайта кучайтирилди (фото)

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Шаҳар худудида касаллик авж олишини бартараф этиш мақсадида, карантин қоидалари қайта кучга кирди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Шу сабабдан, шаҳар ҳокимлиги, ДСЭНМ ҳамда ФВВ билан ҳамкорликда янги деҳқон бозори ва унинг ён атрофида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Ҳафтанинг ҳар душанба куни бозор ҳудуди ёпилиб, дезинфекция ишлари олиб борилади. 

Қолган кунлар Гулистон деҳқон бозори санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, ўз фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, шаҳарнинг қолган қисмларида ҳам кўнгилли ёшлар ёрдамида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда. 

 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш