Европа 18 мамлакат учун чегараларни очмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Европа Иттифоқининг Доимий вакиллар қўмитаси 1 июлдан бошлаб чегараларини очадиган 18 мамлакат рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳақда TASS Брюсселдаги дипломатик манбага асосланиб хабар бермоқда.

Аммо Россия ва АҚШ учун Европа чегаралари 1 июлдан кейин ҳам ёпиқ қолади. Таъкидланишича, бундай қарор эпидемиологик мезонларга мувофиқ қабул қилинган

Bloomberg хабарига кўра, 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқи Канада, Япония, Жанубий Корея учун очилади.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда ушбу рўйхатга Хитойни киритиш борасида мунозаралар давом этмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш