Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Eвропа дунёнинг турли бурчакларида норозилик намойишлари учун икки томонлама стандартларни қўллайди», деб ёзган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бу ҳақда ўз твиттерида. У АҚШдаги намойишчилар ва оммавий ахборот воситаларининг шафқатсиз полиция томонидан тазйиқ қилинишини таъкидлаган.

Эрон ташқи ишлар вазири ғарбий бўлмаган давлатлардаги намойишлар ҳақида шошилинч хулосалар чиқаришга одатланган европаликларни АҚШдаги зўравонлик саҳналари ҳақидаги «карахт» сукунатни бузишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Миннеаполисда оқ полиция ходими қуролсиз афро-америкалик Жорж Флойдни шафқатсизларча ўлдирганидан кейин Америка шаҳарлари намойишчиларга ва матбуотга нисбатан шафқатсизлик майдонига айланди.

«Ғарбий бўлмаган жамиятларга нисбатан тезда судяга айланган Европа энди сукут сақламоқда. Агар Европа ҳозир оғзини ёпишни истаса, ҳар доим шундай тутиши керак», деб ёзди Эрон ташқи ишлар вазири.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш