КИТОБ ТУМАНИДА ЮЗ ГЕКТАР ЕР ХАЛҚҚА БЎЛИБ БЕРИЛДИ

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Китоб туманидаги Панжи МФЙ ҳудудида «Кўсам ноз — неъматлари» МЧЖ мавжуд.МЧЖ тасарруфида томчилатиб суғориш тизими асосида 200 гектар лалми майдонига экилган токзор бор.

МЧЖ ташкил этилганига ўн беш йилдан ортиқ вақт ўтган.Бироқ шу ўтган вақт мобайнида бу токзорлардан мутлақо самарасиз фойдаланиб келинган.Эски технология асосида қурилган томчилатиб суғориш тизими янгилигидаёқ яроқсиз ҳолга келиб, токлар сувсиз шароитда ўсиб, ҳосили август ойида қуриб, нобуд бўлган.

Ток қатор ораларидан шу йиллар давомида фақат бир маротаба хашак ўриб олиш ҳисобига фойдаланиб келинган, холос.МЧЖ ишчи ходимлари сони кескин камайиб кетган.Рентабеллик ноль даражага келиб қолган.
Ушбу ҳолат анча йиллардан буён ҳудуд аҳолисининг норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди.Қолаверса,бугунги давр талаби ҳам ўзгарди.


Озиқ — овқат хавсизлиги масаласига давлат даражасида назоратга олинган.
МЧЖ раҳбарияти 200 гектар ернинг 100 гектарини туман заҳира фондига қайтариш учун ариза топширди.


Туман ҳокими ва туман Кенгаши депутатлари, МФЙ ҳамда қишлоқ оқсоқоллари, аҳоли вакиллари биргаликда заҳирага қайтарилган ерни бориб ўрганишди.
Энди юз нафар оиладан юз нафар фуқаро яхлит битта кооперацияга бирлашиб, янги жорий этиладиган томчилатиб суғориш механизми асосида ушбу жойда ишлайди.

Ижтимоий тармоқларда бу янгилик олқишланмоқда:


Фекйсбук ижтимоий тармоғида
Мусурмон Содиков фикри

Юздан ошиқ иш ўринлари яратилади.
Китоб тумани ҳокими Алишер Закиров бошчилигидаги туман кенгаши депутатлари,туман қишлоқ хўжалиги мутасаддилари бугун Панжи маҳалласи ҳудудида жойлашган ,халқ орасида «Капельный» номи билан машҳур бўлган узумзор далаларида бўлишди.Туман ҳокими йиғилганларга «Кўсам ноз-неъматлари» ташкилотидан 100 гектар узумзор даласи туман ер заҳираси фондига қайтариб олинганини билдирди.Эндиликда мазкур ер майдонлари Панжи,Нурафшон ва Кўсам қишлоқларининг оилаларига бир гектардан бўлиб берилади.Энг камида юзта иш ўрни яратилади.Банк кредитлари жалб қилинган ҳолда томчилатиб суғориш технологиялари жалб қилинади.Аҳоли туман ҳокимининг қарийб ўттиз йилдан буён ечилмай келаётган ер муаммосини ҳал қилганидан мамнун.

Баъзи тафсилотлар ушбу видеоларда:

ВИДЕОЛАР

Манбалар: Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Телеграм канали: 👋@kitabdistrict👋

Шарҳ ёзиш