Дунёдаги энг аччиқ бургерлар сотувга қўйилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Буюк Британиядаги Iceland Foods супермаркетлар тармоғи дунёдаги энг аччиқ бургерлар сотувини йўлга қўйди. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.

Сотувчилар таркибида кўп миқдорда аччиқ чили қалампири бўлган Scary Spicy Carolina Reaper музлатилган маҳсулотни таклиф қилишяпти. Қизиқиш юқори. Бундай бургерларнинг нархи 2,5 фунт стерлингдан бошланади. Шунингдек, бургерни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ҳам бор. Тайёрловчилар бургерни сковородка, газ печи ёки гриллда иситишни маслаҳат беришади.

Истеъмолчилар аллақачон ўз фикрларини билдира бошладилар. «Агар сизга аччиқ таомлар ёқса, бу бургерлар жуда ажойиб», — деб ёзди истеъмолчилардан бири.

«Чиндан ҳам ажойиб бургерлар, аъло таъм. Аммо эртаси куни тобингиз қочади. Шеригим аччиқ таомларни ёқтиради, аммо бу бургерларда зираворлар ҳаддан ташқари кўп», — деб ўз фикрини билдирди бошқа истеъмолчи.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш