Дунё аҳолиси сони 8 миллиард кишига яқинлашмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг



БМТ маълумотига кўра, 1990 йилда 5,3 миллиард, 2015 йилда эса 7,3 миллиард бўлган дунё аҳолиси сони айни пайтга келиб 7,8 миллиардга етган. Бу рақам 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга етиши кутилмоқда. 

Ҳозирда дунё аҳолисининг энг катта қисми – 60 фоизи (4,7 миллиарди) Осиё қитъасида истиқомат қилмоқда. Африкада 17 фоиз (1,3 миллиард), Европада 10 фоиз (750 миллион), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 8 фоиз (650 миллион), Шимолий Америка ва Океанияда 5 фоиз (тегишли равишда 370 ва 43 миллион) аҳоли истиқомат қилади. 

Дунё аҳолиси йилига 82 млн кишига кўпаймоқда ва ҳар сонияда ўртача 2,6 бола дунёга келади.

Аҳоли сони бўйича Осиё қитъасининг биринчи ўринда экани, шубҳасиз, Хитой ва Ҳиндистон билан боғлиқ: Хитойда 1,4 миллиард, Ҳиндистонда эса 1,3 миллиард аҳоли яшайди. Ҳиндистон 2027 йилда аҳоли сони бўйича Хитойни қувиб ўтиши ва дунёнинг аҳолиси энг кўп мамлакатига айланиши кутилмоқда. 

Тахминларга кўра, яқин ўн йилликларда Европа аҳолиси тобора камаяди, Африка аҳолиси эса аксинча ортади. 

 Таъкидланишича, дунёдаги ҳар бешинчи ҳомиладорликдан иккитаси исталмаган ҳисобланади.   

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш