Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартиришлар киритилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари тизимини такомиллаштириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қўшма қарорни (рўйхат рақами 3181-1, 31.09.2020 й.) қабул қилдилар.

 

Қабул қилинган ҳужжат Реестрнинг қарийб барча бобларини қамраб олган бўлиб, кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини анча кенгайтирган. Бунда лицензиялаш бекор қилингани муносабати билан уларнинг айримлари Реестрдан чиқариб ташланган. Янги хизматлар киритилган, айримларини кўрсатиш тартиби мақбуллаштирилган, масъул орган ўзгартирилган (батафсил – бу ерда).

 

Маълумот учун. 2003 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказувчи инспекциялар томонидан амалга оширилган.

 

2017 йил 1 февралдан бошлаб Ягона марказларнинг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таркибидан Адлия вазирлиги юритувига берилиши соҳани ривожлантиришда, бошқарув вертикалини шакллантиришда ва уларнинг самарали фаолият юритишида навбатдаги қадам бўлди. Ягона марказлар томонидан тақдим этиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди.

 

2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди, бу мамлакатимизга «Doing Business 2018» жаҳон рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича ўз позициясини 24-ўриндан 11-ўринга кўтариш имконини берди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2020 йилдан кучга кирган.

Мирёқуб Ҳайдаров.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________


Darakchi.Uz

Манба: Norma.Uz

Шарҳ ёзиш