Рубрика: Ҳуқуқ ва қонунчилик

8.07.2020 йилдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-627-сон Қонун эълон қилинган, у 3 ой ўтгач кучга киради.   Қонун билан ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ов қилиш учун ажратилган ҳудудлар, овчилик ресурсларини излаб топиш нормалари, ов қилиш қоидалари, овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ов қилиш турлари,Батафсил ўқинг

Солиқ тўловчиларнинг барчаси ЭҲФдан фойдаланишга тўлиқ ўтмагани, ҳамма ҳам уларни ўз вақтида тақдим этмаслиги ва имзоламаслиги ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик режимда тўлдириш чоғида юзага келадиган асосий муаммо ҳисобланади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Хусусан: 1) ЭҲФ тизими орқали тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларнинг аксарияти товарлар ва хизматларнинг харидорлари – давлат корхоналари, бюджет ташкилотлариБатафсил ўқинг

Вазирлар Маҳкамаси 11.07.2020 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 438-сон қарорни қабул қилди.   Қуйидагилар корхонанинг асосий вазифалари этиб белгиланди: Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш; артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплексБатафсил ўқинг

Молия вазири «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни (30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чиқарди.   Стандарт юридик шахсларга (кейинги ўринларда – ташкилот) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.   Стандарт молиявийБатафсил ўқинг

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида низом (30.06.2020 йилда 3251-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.   Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ аудити солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида, унинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ваБатафсил ўқинг

Президентнинг 10.07.2020 йилдаги «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4779-сон қарори қабул қилинди.   Ҳужжатга мувофиқ: 2020 йил 1 августдан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладанБатафсил ўқинг

Марказий банкнинг қарори билан Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида низом (30.06.2020 йилда 3254-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди. У 2020 йил 1 октябрдан кучга киради. Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти бошқарма бошлиғининг ўринбосари Темурбек Усмонов ҳужжатни шарҳлаб берди.   – Янги Низом нима мақсадда қабул қилинди, у аввалгиБатафсил ўқинг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258, 30.06.2020 й.).   07.06.2019 йилда 3162-сон билан тасдиқланган олдинги версиясига нисбатан, рўйхат 129 дан 138 позициягача оширилган.   Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.   Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълонБатафсил ўқинг

Ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг 30.06.2020 йилдаги 3257-сон қарори билан Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.   Экспорт қилувчи корхоналар (уларнингБатафсил ўқинг

  Президент Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади.   Ўзбекистонда бир йилда ўртача 51–53 млрд куб метр сувдан фойдаланилади, шу жумладан, 97,2%и – дарё ва сойлардан, 1,9%и – коллектор тармоқларидан, 0,9%и эса – ер ости манбаларидан. Фойдаланилаётган миқдор ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20%га қисқарган.  Батафсил ўқинг