Буюк Британиядаги баъзи машҳур қасрлар

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Дунёнинг жуда кўплаган ҳудудларида қадимий осори атиқалар ва мозий қаъридан сақланиб келаётган бири биридан ажойиб маданий ёдгорликларни учратишимиз мумкин. Улар орасида энг ажойиботларга бойи, албатта, маҳобатли қурилган иншоотлардир. Қасрлар, қалъалар одамлар томонидан ўрта асрларда қурилиши янада урф бўлган иншоотлар сирасига киради. Айниқса Европанинг ўрта аср қиролликларида жуда кўплаб қадимий қасрлар қад ростлаганини кўришимиз мумкин. Қасрлар дастлаб катта феодал-зодагонлар томонидан бунёд этилган. Ҳунарманд ва савдогарлар эса ўзларини талончилардан ҳимоя қилишларини сўраб феодалларга мурожаат қилишган. Маълум ҳақ эвазига ҳунарманд ва савдогарлар феодал қалъаларида яшай бошлашган. Шу тариқа йирик шаҳарлар ҳам аста-секин пайдо бўла бошлаган. Албатта, кўпчилик қасрлар қироллар ва уларнинг хонадонларига мансуб кишиларнинг доимий тураргоҳлари сифатида қурилган ўринлари ҳам бисёр. Келинг ана шундай Британия оролида жойлашган қадимий қасрлардан баъзилари ҳақида маълумотларни кўриб ўтамиз:

1. Винсдор қасри

Бу дунёдаги энг катта қасрлардан бири бўлиб, у қиролича Елизавета ИИ истиқомат қиладиган қасрлардан бири ҳисобланади. Вилгелм И 1066 йилда Лондонни босиб олганида ана шу қасрни қурдирган. У ҳозирда Лондондан 45 километр ғарбда жойлашган. Қасрда турли хил расмлар ва қироллик хонадонига тегишли буюмлар ўрин олган. Винсдор қасрида Британиянинг кўплаб қироллари ва қироличалари ўз вақтида истиқомат қилишган. 1992 йилда қасрда катта ёнғин содир бўлади. Шундан кейин у бир неча йилга ёпиб қўйилади. Кейинроқ ташриф буюрувчилар учун қайта очилади.

2. Балморал қасри

Балморал қасри Шотландияда бунёд этилган. У ҳам Британия қироличаларининг қасрларидан бири ҳисобланади. Аммо одатда қироллик оиласи у ерга Рождество байрамини нишонлаш учун боради. Қасрни қирол Алберт рафиқаси Викторияга совға тариқасида қурдирган. Қиролича Виктория 1837-1901 йилларда мамлакатни бошқарган бўлиб, Шотландия ва Балморални жуда ёқтирганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Қаср қурилиши 1856 йилда тугалланган.

3. Гламис қасри

Гламис қасри Шотландиянинг шарқий қирғоқларида бунёд этилган бўлиб, 600 йиллик тарихга эга. Унинг ўзига хосликларидан бири, унда жуда кўплаган баланд минораларнинг мавжудлиги. Ривоятларга кўра, қасрда жуда кўплаб руҳлар бор деб ишонилади. Улардан бир машҳур қирол Макбет. Шекспирнинг шу номдаги трагедияси ҳам мавжуд.

4. Ричмонд қасри

Ричмонд қасри Англиянинг шимолида жойлашган. У 900 йил олдин дарё ёқасидаги баланд тепалик устига қурилган. Ричмонд қасрида иккита қалъа-минора бўлиб, бундай турдаги қаср мамлакатнинг бошқа ерида учрамайди. Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида инглиз аскарлари шу қасрда яшаганлар. Қасрда яширин йўлак борлиги айтилади, аммо у ерга кириш таъқиқланади.

5. Довер қасри

Довер қасри Англиянинг шимоли-шарқида қурилган. Довер тоғининг баланд чўққилари устида қад ростлаган бу қадимий иншоотда фақат биргина маҳобатли қалъа-минорани кўриш мумкин. Аммо қаср остидаги тоғ тепаликларида юзлаб яширин йўллар мавжуд. Ричмонддан фарқли равишда ундаги йўлларга саёҳатчилар ташриф буюриб, томоша қилишлари мумкин.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Effect.Uz

Шарҳ ёзиш