Бухородаги муштлашув юзасидан ИИБ расмий муносабат билдирди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Бухоро вилояти Олот туманида 5 сентябр куни содир бўлган икки аёл бир неча эркаклар жанжаллашаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бухоро вилояти ИИБ ушбу вазият юзасида расмий маълумот берди. 

ИИБ хабарида айтилишига кўра, бир оила аъзолари ва унинг собиқ турмуш ўртоғи ва унинг қариндошлари орасида содир бўлган. Икки оила аъзолари бир бирларини ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳатлари етказишган. Бир кишига машина билан уриб тан жароҳати етказилган. Икки нафар ички ишлар органлари ходимлари жанжаллашаётган фуқароларни ажратишга ҳаракат қилишган.

Ушбу ҳолат Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, барча иштирокчилардан ҳамда мазкур жанжалнинг гувоҳи бўлган фуқаролардан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳолат юзасидан жанжалда иштирок этган барча фуқароларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Олот тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш