Бухорода таълим муассасалари ётоқхоналарида коронавирус беморлари учун захира жойлар хозирланмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Бухорода таълим муассасаларида “Covid-19” касаллиги билан оғриган беморлар учун 2050 та захира ўринлари яратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев маълум қилди.

Унга кўра, вилоятда талаб ва эҳтиёжнинг ошганини инобатга олиб, Бухоро муҳандислик технология институти Талабалар турар жойида 250 та, Бухоро давлат университети Талабалар турар жойида 1500 та, Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей Талабалар турар жойида 150 та ўрин ҳозирланган. Ундан ташқари, Бухоро шаҳридаги “Семурғ” спорт мажмуасида 225 та ҳамда “Ёшлик” спорт мажмуасида 250 та ўринлар яратилган.

Қайд этилишича, вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлилини ва назоратини амалга оширувчи ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи томонидан зарур чоралар кўришга ҳаракат қилинмоқда. 

— Шу кунгача “Covid-19” касаллиги билан оғриган беморлар учун вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, кардиология ва онкология диспансерлари каби стационар тиббиёт муассасалари билан бирга вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, вилоят физиатрия ва пульмонология маркази, шунингдек, Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасида 1 800га яқин ўринлар ҳозирланган эди,-деди ахборот хизмати раҳбари.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш