Бухорода «қизил чироқ»дан ўтиб кетган ИИБ машинаси жаримага тортилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Бухорода ИИБ машинаси қизил чироқдан ўтиб кетгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йил 7 август куни соат 19:30да Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хизматда фойдаланиш учун берилган “Нексия-3” русумли, 80/301 VSF давлат рақам белгили автомашина А-380 Тошкент-Нукус йўналишли автомобиль йўлининг Бухоро шаҳар Шейхонча МФЙ ҳудудида ўрнатилган светафорнинг таъқиқланган қизил чироғига амал қилмасдан, Бухоро шаҳар ҳудудига кириш томон ҳаракатланиб ўтиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.1-бандини бузганлиги аниқланди.

Ушбу автотранспорт воситаси бириктирилган вилоят ИИБ ходимига МЖтКнинг 128-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, 2020 йил 10 август куни UZ-20-80-010861-серия ва рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Effect.Uz

Шарҳ ёзиш