БУГУННИНГ МАВЗУСИ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

БУГУННИНГ МАВЗУСИ

🤞МУЛК ва МУЛККА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ НИМА

👉МУЛКЧИЛИК ТУШУНЧАСИ — ЧИ?
МУЛКДОР КИМ

👉ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ЕРИ ХУСУСИЙ МУЛКМИва…

Қуйида ушбу саволларга, қонун ҳужжатларидан олинган маълумотларга асосан қисқароқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз?

Аввало, мулк нима
Бунга" Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғриси"даги қонунининг 3 — моддасида жавоб берилган👇

1. Қуйидагилар мулк объектларидир:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, иморатлар ва иншоотлар, маҳсулотлар, турар жой ва квартиралар, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари, асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари, пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар; инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти.
Мол-мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижалари /маҳсулот ва даромадлар/, ҚОНУН ёки ШАРТНОМАДА бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, шу мол-мулк эгасига тегишлидир.

👉Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

МУЛКДОР КИМ

МУЛКДОР — мулк субъектига, мулк объектига нисбатан эгалик, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқий тамойиллари асосида мустаҳкамланган ҳуқуқларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс.

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ЕРИ ХУСУСИЙ МУЛКМИ

Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари ажратиш тартиби Ер кодекси, Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ва Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низоми асосида амалга оширилади.

Ер кодексида фермер хўжаликларига ер участкалари:

— очиқ танлов асосида;

— ўттиз йилдан эллик йилгача бўлган муддатга;

— захира ерлари ёки қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ажратилиши назарда тутилган.

УНДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ЕРЛАР КИМНИНГ МУЛКИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕР КОДЕКСИНИНГ,
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-моддасида қайд этилишича 👇
Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Шунингдек, Мулкчилик тўғрисидаги Қонун ҳужжатларида👇

Ўзбекистон Республикасининг мутлақо мулкига:👇

👉ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари), ер ости бойликлари, ички сувлар, республика ҳудуди доирасидаги ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси; кириши алоҳида қайд этилган

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ва ЕРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ТАРТИБГА СОЛИШ КИМНИНГ ВАКОЛАТИГА КИРАДИ

Ер муносабатларини тартибга солиш, яъни ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:

ШУ ЎРИНДА🤞
👉Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий принципларини эслаб ўтиш жоиз.👇

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги асосий принципларга асосланади:👇

энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш;

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш;

ерга ва бутун атроф табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш;

💥ХУЛОСА ‼️👇

Ерни боқсанг, ер сени боқади”. Ер билан тиллашишнинг гашти, завқида ўзгача руҳ бор. Унинг ҳар бир қаричини олтинга менгзамоқда ҳам ҳикмат бор. Бу борада Халқ ва Давлат манфаатдорлигини назарда тутмаслик ва айтмаслик мумкин эмас






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш