Бугун аҳоли орасидан 30 кишида коронавирус аниқланди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Бугун, 28 июнь куни 274 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 244 нафари карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида) аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 167 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 115 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8222 нафар бемордан 5496 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2702 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда уй карантинида 40 293 нафар, стационар карантинда эса 23 485 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, бугун коронавирус инфекциясига чалинган икки бемор вафот этди. Бири бухоролик аёл бўлса, иккинчи марҳум Жиззах вилоятида яшовчи 72 ёшли фуқаро эди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Effect.Uz

Шарҳ ёзиш