Бразилияда карантин жорий қилинмаяпти, аҳвол эса жуда ачинарли тус олмоқда

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Коронавирус инфекцияси ушбу мамлакатга нисбатан кечроқ кириб келди. Бироқ қисқа даврда у Европа давлатларини қувиб ўтди ва ҳозирча фақат Россия ва АҚШдан кейинги ўринда бормоқда. Охирги пайтлари кўрсаткичлар айниқса жуда тез ўсмоқда. Энг хавотирли томони шундаки, Бразилия ҳукумати тарқатаётган расмий кўрсаткичлар мамлакатдаги ҳақиқий аҳволга мос келмаслиги мумкин.

Охирги сутканинг ўзида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 20 минг кишига яқинлашган ва жами беморлар сони 300 мингга етай деб қолди, 19 минг бемор коронавирус қурбонига айланган.

Шундай бўлса-да, мамлакатда карантин тартиблари жорий қилинмаяпти. Чекловлар тиббий нуқтаи-назардан тўғри чора дейилгани билан, иқтисодий томондан мақбул кўрилмаяпти ва бу борада президент билан ҳудудлар раҳбарлари ўртасида тортишувлар ҳам тинмаяпти. Аммо ҳудуд раҳбарлари ҳам, президент ҳам ўзларининг ҳақлигини исботлаш билан овора бўлаётган бир пайтда мамлакатда коронавирус пандемияси жадал суръатларда тарқалишда давом этмоқда. Бразилия чуқур тиббий-сиёсий инқироз ёқасида турибди, дейилади “Лента.ру” тарқатган ушбу хабарда.

Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат февраль ойининг охирида аҳоли зичлиги бўйича дунёда энг олдинги ўринларда турган Сан-Паула шаҳрида қайд қилинган эди. 19 майга келиб эса коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича бу мамлакат ғарбий ярим шарда АҚШдан кейин иккинчи, дунёда бўйича эса учинчи ўринга чиқиб олди.

Бразилия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Европадаги инфекция энг кўп тарқалган Буюк Британия, Испания ва Италияни бир ҳафтада қувиб ўтди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш