Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди. Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам бундан далолат беради. 

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, муҳокамага қўйилган лойиҳада болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида мавжуд имтиёзлар қисқартирилмоқда.

— Эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

— Шунингдек, фақатгина боланинг ота-онаси эмас, балки яқин қариндошларига ҳам йўлланма олиш имконияти яратилмоқда. Мисол учун, аввал, боланинг бобо ва бувилари неваралари учун ариза юбориши мумкин эмас эди.

— Бундан ташқари, мактабгача таълим ахборот тизимини такомиллаштириш ва уни Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайти билан интеграция қилиш орқали боғчалардаги тарбияланувчилар ва бўш ўринлар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш, навбатларни шакллантириш ва уларнинг электрон ҳисобини олиб бориш, йўлланма ва хабарномалар бериш имкониятини жорий этиш назарда тутилмоқда.

— Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнининг актуаллаштирилганлиги ҳамда муассасалардаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун йўлланмаларни расмийлаштириш мактабгача таълим ахборот тизими томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилганлиги сабабли тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ортиқча харажатларни талаб этмайди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Uzreport.Uz

Шарҳ ёзиш