БМТ Бош котиби: ”CОVID-19 ИШИД ва Ал-Қоидага имконият яратади”

Муҳаббат ила баҳамлашинг



БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешнинг огоҳлантиришича, CОVID-19 ИШИД экстемистик ташкилоти, Ал-Қоида ва унинг ҳамкорлари, шунингдек, нео-нацистларнинг ривожланишига имконият яратади.

Гутеррешнинг сўзларига кўра, бир пайтлар Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни назорат қилган ИШИД яна ушбу икки мамлакатда куч тўплашга уринмоқда. Ҳозирда бу ҳудудда минглаб террорчи жангчилар уруш олиб боришмоқда.

“Коронавирус пандемияси рақамли технологияларни нотўғри йўлларда ишлатиш ва биотерроризм каби терроризмнинг янги вужудга келаётган шаклларига қарши курашда бизнинг кучсиз томонларимизни кўрсатиб берди” деди Гутерреш БМТнинг терроризмга қарши кураш ҳафталигини очиб берар экан.

Ушбу виртуал митингда Европа Иттифоқининг юқори лавозимли дипломати Жозеп Боррел дунё бўйлаб коронавируснинг антитеррор ҳаракатларига қилган таъсирини англаш муҳимлигини таъкидлади.

“Шу нарса ҳақиқатки, баъзи жойларда коронавирус туфайли террор ҳаракатлари камайди. Бунинг асосий сабаби давлатларнинг хавфсизлик тизимларининг ҳамкорликда иш олиб боришганидир. Лекин, бошқа ҳудудларда терроризм ва одамларнинг азоб чекиши ҳамон давом этмоқда” дейди Боррел.

АҚШлик собиқ дипломат Ричард Ҳаас CОVID-19 терроризмга қарши курашдаги муаммоларни янада кўпайтиришини айтди.

“Коронавирус кўплаб давлатларнинг қашшоқ ва кучсиз бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда террор ташкилотларига аъзо бўладиган одамларнинг сони ошишининг эҳтимоли юқори” деди Ҳаас.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш