Бир оиланинг бошига етган жиноятчига умрбод қамоқ жазоси берилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



14 сентябрь душанба куни Исроилнинг Лод тумани суди яҳудий экстремистни айбдор деб топиб, унга учта ҳолатда умрбод қамоқ жазоси тайинланганини маълум қилди. Ушбу шахс 2015 йилда фаластинликлар яшайдиган уйга ўт қўйиб юборган. Натижада, уй ичкарисида бўлган тўрт кишидан учтаси ҳалок бўлган.

Лод тумани суди Ғарбий Соҳилда яшаган яҳудий Амирам Бен-Улиелни 18 ойлик гўдак Али Давабшеҳни уйга ўт қўйиш орқали ўлдирганликда айбдор деб топди. Алининг отаси Саад ва онаси Риҳам ушбу ёнғинда олган жароҳатлари туфайли кейинчалик вафот этишди. Ушбу жиноятдан фақатгина Алининг 4 ёшли акаси Аҳмад тирик чиққан.

Судья Бен-Улиелнинг ҳаракатлари пухта ўйланган режалар асосида амалга оширилганини, жиноятчи радикал қарашларга эга бўлгани ва ирқчи бўлганини айтди. Шунингдек, суд томонидан Бен-Улиелга ўқилган ҳукм қонунларда белгиланган энг оғир жазога яқин экани ҳам таъкидланди.

“Суднинг қарори менга нима беради? Унинг Аҳмадга қандай фойдаси бор. Қарор Аҳмадга ҳеч нарсани қайтариб беролмайди”, дейди Аҳмад ва Алининг бобоси Ҳусайн Давабшеҳ.

Мазкур жиноят содир этилган 2015 йилда босиб олинган Ғарбий Соҳилда яҳудий экстеримистлари томонидан фаластинликларга ҳужумлар авж олганди. Ғарбий Соҳилдаги Дума қишлоғида юз берган ушбу ҳолат эса кўпчиликнинг эътиборини тортди ва Исроил сиёсий фигуралари томонидан қораланди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш