Бир кеча-кундузда 165 гектар майдон: Францияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари содир бўлди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Кеча Франциянинг жануби-ғарбий қисмидаги Англет шаҳрида кенг кўламли ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Ouest-France.

Маълумотларга кўра, 165 гектар қарағай ўрмони ёниб кетган.

«31 июлга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида Англетдаги ўрмонда 165 гектар қарағай экинлари ёниб кетди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғин 150 та ўт ўчирувчилар ёрдамида назоратга олинган, аммо манбаси ҳозирча топилмаган.

Минтақада қурғоқчилик ва кучли шамол аланганинг янада кенгайишига олиб келган.

Айни пайтда, тадқиқотчилар тергов олиб боришмоқда. Агар жиноий ҳаракат излари топилса, қоидабузарлар 100 минг еврогача жарима ва 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш