Бектемир туманида скутерни олиб қочган шахсларни аниқланди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



13 июнь куни соат 23.00 дан 23.10 гача бўлган вақт ичида номаълум шахс Бектемир тумани Ж. Тошкандий кўчасида қаровсиз қолдирилган Lifan русумли нархи 9 миллион сўм бўлган мотоскутерни ўғирлаб кетган. Мотоскутер эгаси 42 ёшли Эдгар А. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида гумонланувчиларнинг шахслари аниқланди: улар 33 ёшли Джафер Ю. ва 21 ёшли Анастасия С. эканликлари маълум бўлди. Гумонланувчилар қўлга олинди. Тергов давом этмоқда, дейилади «iibb.uz» хабарида.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш