Банк ходимлари пахта теримига мажбуран олиб чиқилаётгани ростми?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Интернет сайтларининг бирида пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан банк ходимлари, хусусий ширкатлардан ҳам пахтага одам чиқариш қаттиқ талаб қилинаётгани ҳақида материал эълон қилинган. Хусусан, унда Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги Халқ банки, “Ҳамкорбанк”, “Савдогарбанк” бўлимлари ходимларига пахта терими учун ўз ўрнига одам ёллаш буюрилгани айтилган.

Халқ банки мазкур мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Мамлакатимизда пахта йиғим-теримига нафақат Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан, балки республикамизнинг ҳеч бир ҳудудидан Халқ банки тизими ходимлари олиб чиқилмайди.
 
Бинобарин, материалда айтилганидек, Халқ банки ходимларига пахта терими учун ўз ўрнига одам ёллаш буюрилгани ҳақидаги маълумот ва иддаолар ҳам асоссиз. Қолаверса бундай ҳолатларга келгусида ҳам йўл қўйилмайди. 
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш