Аввалги эпидемияларга қарши вакциналар қанча муддатда ишлаб чиқилган?

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Коронавирусга қарши шифо қидираётган мутахассислар, дунёнинг тўрт тарафида тиниб билмай ишлашмоқда.

Вакцинага эга бўлмагунимизча тўлиқ эркин бўлмаслигимиз аниқ. Шифокорлар коронавирусга қарши бутунлай ғалаба қозонишимиз учун керак бўладиган дорилар энг камида 12 ой ичида тайёр бўлишини айтишмоқда.

Хўш, инсоният тарихида юз берган аввалги эпидемияларга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар қанча муддатда тайёр бўлган?

Тадқиқотчилар Питер Ҳурфорд ва Маркус Давиз фарқли манбалардан аниқланган маълумотларига кўра, бази вакциналарнинг яратилиши учун қуйидагидек вақт керак бўлган:

  • Қутуриш — 4 йил, 1881-1885
  • Қизамиқ — 7 йил, 1962-1969
  • Кўкйўтал — 8 йил, 1906-1914
  • Грипп — 14 йил, 1931-1945
  • Полиомиелит — 20 йил, 1935-1955
  • Сил ёки туберкулёз – 21 йил, 1900-1921
  • Паротит — 22 йил, 1945-1967
  • Гипетит А — 24 йил, 1967-1991
  • Чичек — 26 йил, 1770-1796
  • Вабо — 30 йил, 1854-1884
  • Сув чичек — 34 йил, 1954-1988
  • Гипетит Б — 38 йил, 1943-1981
  • Дифтерия — 40 йил, 1883-1923
  • Тетанос — 40 йил, 1884-1924
  • Гемофилия — 44 йил, 1933-1977
  • Ич терлама — 58 йил, 1838-1896
  • Пневмокок — 66 йил, 1911-1977
  • Менингит — 68 йил, 1906-1974

Бу рўйхатга кўра, тарихда вакцина ишлаб чиқариш учун ўртача 29 йил керак бўлган бўлса-да ҳозир вазият ўзгарган. Инсоният вирус ва касалликлар борасида билими, уларга қарши шифо топиш имкониятларига эга дориларни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган технологик имкониятлари бир мунча ривожланган. 

Oldingi sahifaШаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: NNews.Uz

Шарҳ ёзиш