Apple янги ва эски iPhone’лар жамланмасидан қувватлантиргични олиб қўяди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Таҳлилчининг сўзларига кўра, Apple янги смартфонларга 5G-модель қўшишда юзага келадиган сарф-харажатни камайтириш ва унинг нархини iPhone 11 даражасида ушлаб қолиш учун шундай йўл тутмоқда. Шу сабабли янги iPhone қутиларида фақатгина USB-Lightning кабели қолади, қувватлантириш блоки ва наушникларни бошқа қурилмадан ёки Apple дўконларидан алоҳида харид қилиш керак бўлади.

Компания айнан шунинг учун 20 Ваттли тезкор қувватлантириш махсус блокини сотувга чиқаради — интернетда ҳозирда ушбу аксессуарнинг суратлари пайдо бўлган. Шунингдек, Apple AirPods симсиз наушникларини сотиб олувчи харидорларни рағбатлантиради, бироқ симли EarPods ҳам савдолардан чиқиб кетмайди.

Мин Чи-Куонинг сўзларига кўра, қувватлантириш қурилмаси янги iPhone SЕ 2020 жамланмасидан олиб ташланади. Эски моделларда ҳам шундай йўл тутилиши мумкин, бироқ ҳозирча бу тасдиқланмаган.

Компания бундан олдин ҳам шунга ўхшаш стратегиядан фойдаланган — 2018 йилнинг кузида барча янги ва эски iPhone’лар қутисидан 3,5 миллиметрли симли наушниклар учун мўлжалланган ўтказгич олиб ташланган эди.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш