Америкалик аёлнинг кир машинаси ичидан бўғма илон чиқди. Аёл уни кийим деб ўйлаб, қўлига олган

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Американинг Флорида штатида истиқомат қиладиган аёл кир ювиш машинаси ичидан бўғма илон топиб олди.

Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «ekolog.uz» хабар берди.

Таъкидланишича, Коннектикутдан Уэст-Палм-Бичга кўчиб ўтганига кўп бўлмаган Эмили Висник судралиб юрувчининг қандай қилиб кир машина ичига кириб қолганини билмайди.

«У кир ювиш машинасининг олдига келганида, ойнасидан илон терисили қандайдир нарса ётганини кўрган ва ким буни ювишга ташлади экан, дея ҳайратланган. Машина ичидан олиб ташламоқчи бўлганида эса қўлида нимадир қимирлаётганини сезган ва катта бўғма илонни кўриб, бақириб юборган», дейилади хабарда.

Шундан кейин аёл ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилган. Жамият вакилларининг айтишига қараганда, илон машинага турба орқали кириб қолган.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса юз беришидан сал аввалроқ ўша бинонинг пастки қаватида яшайдиган қўшнилардан бири вентиляция тизимида илон судралганига ўхшаш овоз эшитганини маълум қилган.

Висникнинг қўнғироғидан кейин воқеа жойига етиб келган мутахассислар илонни бинодан олиб чиқиб кетган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш