Алвидо, духтур!

Муҳаббат ила баҳамлашинг


ВРАЧЛАР

Юртга бало келганида тап тортмай
Ўз кўксини қалқон қилган врачлар.
Таниш ё нотаниш дея ажратмай
Акам, укам дея билган врачлар.

Кеча-кундуз ўрнини тарк этмаган,
Ҳатто ойлаб ўз уйига кетмаган.
Ширин жонин қадрига ҳам етмаган,
Ишга эмас, жангга келган врачлар.

Сақлаб қолган неча-неча инсонни,
Даволаган хасталикни, нуқсонни.
Бир ўзига тополмаган имконни –
Дарахтдек тик туриб ўлган врачлар!

Карантин деб ўтиришса бўларди,
Ишламаса ким ҳам мажбур қиларди?
Аммо унда элим, халқим ўларди –
Ўрнимизга шаҳид бўлган врачлар!

Қаршингизда таъзимдамиз биз ҳар он,
Сиздан қарзин унутмайди бирор жон.
Номингизни унутмас Ўзбекистон –
Ўз ўрнида мангу қолган врачлар,
Жаннатлардан жойин олган врачлар!


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Шаҳрисабз ва шаҳрисабзликлар

Шарҳ ёзиш