АҚШда IT соҳасида фаолият олиб бораётган тошкентлик Умида муваффақиятлари сирлари билан ўртоқлашди

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Хорижда ўқиб-яшаб, IT соҳасини танлаётган ватандошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Шу соҳани танлаган Умида Ғайбуллаева Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент Туризм коллежида ўқиш билан бирга “Болажон” телеканалида инглиз тилида ўз лойиҳасини олиб борган. 2015 йилда Миннесотанинг Moorhead университетига ўқишга қабул қилинган ва  журналистика соҳасини мукаммал ўзлаштириш учун АҚШга кетган. Ҳозирда у IT соҳасида фаолият юритади. Умида Ғайбуллаева билан журналист Дилфуза Собирова суҳбатлашди.

–IT соҳасига сизни нима етаклаб келди? 

— 2015 йилда Нью-Йорк штатига кўчиб ўтдим ва ўқишимни яшаб турган штатимгаяқин бўлган Kingsborough коллежига кўчирдим.  Бу ерда байрам дастурларида бошловчилик қилардим, байрамларнинг бирида Жон Тошматов билан танишиб қолдим ва у ўзинингIT соҳаси мутахассиси эканлигини ва бу соҳани олти ой ичида ўрганиш мумкинлигини айтди. Мен эса айнан шу соҳа бўйича тажрибали ўқитувчи қидириб юргандим. Шундан сўнг соҳани ўрганишга киришдим. Бу соҳанинг ўзига тортган тарафи биринчи ўринда, даромадли иш бўлгани ва бу ишнинг қулайлиги, яъни уйда қолиб ишлаш имкони борлиги. 

IT мутахассисларнинг бугунги куни: Ўзбекистон ва АҚШда қандай фарқланади?

–  Албатта, ҳар ким ҳам бу соҳани эгаллай олмаслиги мумкин. Чунки, бу ўз устингизда қаттиқ меҳнат ва сабр талаб қиладиган соҳа. Мана шу хислатларни ўзида мужассамлаштирган инсонгина ҳақиқий дастурчи бўлиб етишади. Табиийки, АҚШда  бу соҳага талаб жуда катта ва ҳар бир штатда даромадли иш топиш мумкин. Ўзбекистонда ҳам дастурчи юртдошларимиз бошқалардан кўра яхши даромад топишмоқда. Кўплаб ҳамюртларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги профилларини кузатиб шунга амин бўлдимки, Ўзбекистон ҳам технология тарафлама дунё стандарталари билан тенг ўринда кетмоқда. Ҳозирги ёш дастурчиларнинг АҚШда маълум бўлган дастурлар билан бемалол ишлай олаётгани мени жуда ҳам хурсанд қилади. Демак, яқин орада биз бемалол дунё мамлакатлари мутахассислари билан бирлашиб катта-катта лойиҳалар устида ишлашимиз мумкин. Бу соҳанинг яна бир афзаллик тарафи, бу саёҳат қилишни ёқтирганлар учун ҳам қулай. Қайси давлатга борманг, қайси тилда суҳбатлашманг IT соҳаси ягона, ўзига хос тилда иш юритади. Барчамизга маълумки, дунёда тиллар кўп,  табиийки, ҳамма тилни ўргана олмаймиз, лекинIT соҳасини ўргансангиз, дастур тили биланистаган давлатда бемалол ишлаш имкониятига эга бўласиз. 

Тўрт йиллик таҳсил муддатини олти ойгача қисқартирган ўқув марказининг бу услубини самарали деб ҳисоблайсизми? 

— My IT Education ўқув марказида 6 ой давомида олаётган билимингиз билан бемалол ишга жойлашиш имконига эга бўласиз. Қандай қилиб дейсизми? Олти ой давомида Жон Тошматов энг керакли, муҳим бўлган сабоқларни бериб,кўпроқ амалий тарафдан чиниқтиради.Дарслар бир пайтнинг ўзида уч тилда,яъни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкинки, барча ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш, ҳамда ишга кириш жараёни ҳар хил кечади. Шахсан мен, 6 ойдан сўнгтиббиёт йўналиши бўйича 6 ойлик контракт асосида ишга кирганман.

— Айни пайтда қаерда фаолият юритяпсиз? 

— Айни дамда карантин сабабли уйда ўтирган ҳолда бир неча ҳамкасбларим билан биргаликда ўзбек ҳамюртимиз томонидан очилган ресторан веб саҳифаси устидан ишлаяпмиз.

Бу соҳани эгаллашга иккиланиб турган ўзбек ёшларига нима деган бўлардингиз? 

— IT соҳасига ҳозирги кунда талаб жуда кучайиб бормоқда.Албатта, бу соҳанинг келажаги борлиги сабаб, унга тикиладиган сармоя ҳам етарлича катта бўлади. Айрим тенгдош ватандошларимиз маблағ томонидан бироз қийинчилик бўлгани сабаб бу ишнинг бошини тутишга иккиланиб турган бўлишлари мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда My IT Education ўқув маркази билимга чанқоқ ёшлар учун доимий бепул дарсларни йўлга қўйган. 

— Карантин пайтида тенгдошларингизга вақтини унумли ўтказиш бўйича қандай тавсиялар берасиз?

– Карантин давомида ижтимоий тармоқларда АҚШ ва Ўзбекистондаги кўплаб иқтидорли тенгдошларим ва юртдошларимиз томонидан ҳар хил соҳалар бўйича конференциялар, онлайн учрашувлар ўтказилганини кўрдим. Бундан кўриниб турибдики, кўплаб ёшлар карантин давомида вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ўқишга, бирор-бир фойдали нарсани ўрганишга аҳд қилишган. Ўсиб келаётган ёшларга технология бўйича чуқурроқ билим олишларини маслаҳат берган бўлардим. Зеро, технология ҳозирги замонамизнинг энг керакли жабҳасига айланган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Darakchi.Uz

Шарҳ ёзиш