АҚШ Беларусь халқини танлади, Лукашенкони эмас

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Америка Қўшма Штатлари Беларусдаги сайловлар адолатли бўлмаган деб ҳисоблайди, Вашингтон ва Варшава Беларус халқини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда шанба куни AҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

«Сайловлар эркин ва адолатли бўлмади… Бугун биз умумий мақсадни — Беларусь халқининг суверенитети ва эркинликка эришиш истагини қўллаб-қувватлашни муҳокама қилдик. Халқ танлаш ҳуқуқини ҳимоя қилишга интилмоқда», — деди Помпео Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович билан қўшма матбуот анжуманида.

Беларусь Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 9 дан 13 августгача бўлган тартибсизликлар натижасида 121 полиция ходими тан жароҳати олган ва тергов органлари 90 дан ортиқ жиноий иш қўзғатган. Намойишнинг 6,7 мингдан ортиқ иштирокчилари ҳибсга олинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш