4 кунда томоқни туз ва cирка билан чайиш коронавирусни ўлдирадими?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



4 кунда томоқни туз ва cирка билан чайиш коронавирусни ўлдирадими?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб қайтарди: 

«Вируснинг тарқалиши инсон иммунитети ва юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватига боғлиқ. Томоқни чайиш вирус тарқалиши ва кўпайиши учун ҳеч қандай тўсиқ яратмайди. 

Аксинча, cирка билан томоқни чайиш шиллиқ қаватларни тирнаб, безовта қилади ва вирус кириш юзасини кенгайтиради», — деди Оқилов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш