КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМИ МАТБУОТ ФИДОЙИЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ

КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМИ МАТБУОТ ФИДОЙИЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ

Муҳаббат ила баҳамлашинг

КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМИ МАТБУОТ ФИДОЙИЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.
Шу муносабати билан Китоб тумани ҳокимлигининг кичик залига туманда фаолият юритиб келаётган журналист — ижодкорлар, матбаачилар, соҳанинг фахрийлари таклиф этилди.
Китоб тумани ҳокими, машаққатли ва шарафли касб эгалари ҳақида сўзлаб, уларнинг камтарин ва оқкўнгил, доимо эзгуликни кўзловчи, фидойи ва меҳнаткаш, энг муҳими истеъдодли инсонлар эканлигини эътироф этди.
Бугунги кун матбуоти ходимларининг иш кўлами ҳамда масъулияти янада кўпайгани, ахборот олиш ва уни тезкор етказиш учун туну кун, мунтазам ҳаракатда бўлиш талаб этилишини таъкидлади.
Одамларга ишончли ва тезкор, сифатли ахборот етказиш билан бирга, уларнинг маънавияти ва маърифатини ошиши учун ҳам журналист, матбуот ходими катта билим, тажриба, дунёқарашга эга ҳамда тинимсиз изланишда бўлиши талаб этилишини эслатиб ўтди.
Айниқса, бугунги кун журналисти замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, дастурлар асосида нафақат мазмунли балки кўринишли мақолалар тақдим эта олиши борасида мулоҳазаларини ўртоқлашди.Соҳага ёшларни олиб кириш, уларни қўллаб — қувватлаш, устоз — шогирдлик анъанасини давом эттириб, ўлмас қадриятларни асраб қолиш тўғрисида ҳам фикрлашилди.
Ҳаётини шу соҳага бағишлаб,оламдан ўтган инсонларни номлари эътироф этилиб,хотирланди.

Дилкаш ва самимий суҳбатдан сўнг, касб байрамини нишонланаётган ходимларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.
Тадбир ниҳоясида соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, бугунги кунда пенсияда бўлган устоз ижодкорларнинг уйларига бориб, зиёрат қилинди.

👏@kitabdistrict 👍
📰📠📺📻🎙📡






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Китоб ҳокимлиги

Шарҳ ёзиш