Қатор халқаро университетларга ўқишга кирган йигитларнинг чет элга бориш авиачип…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Қатор халқаро университетларга ўқишга кирган йигитларнинг чет элга бориш авиачиптаси ҳокимлик хисобидан олиб берилади

Бугун ўтказилган Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясидан сўнг вилоят ҳокими халқаро олий ўқув юртларининг талабалари бўлган қашқадарёлик ёшларнинг ота-оналари билан учрашди.

Нодир Сагдуллаев онлайн имтиҳонлар орқали еттита халқаро ўқув юртининг талабасига айланган. Онаси Ёмғирова Моҳиранинг айтишича, улар маслаҳатлашиб, Польша давлатининг "Варшава" университетини танлашди.

Шунингдек, Валижон Аҳмаджонов Шарда ва Британия менежменти университетларига грант асосида қабул қилинган. Валижон "БМУ" университетида таҳсил олишни ният қилмоқда.

Вилоят ҳокими хушхабарларга жавобан халқаро билим юртларида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган икки йигитнинг ўқув юртига бориш авиачиптасини совға қиладиган бўлди.

Каналга уланиш: 👇
👉 https://t.me/qashqadaryopress




_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Qashqadaryo viloyati hokimligi axborot xizmati

Шарҳ ёзиш