Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг АХБОРОТИ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг АХБОРОТИ

Вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишни олдини олиш, пандемиянинг таъсирини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиянинг 2020 йил 25 июлдаги 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар киритилди:

👉 автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 18.00 дан – 21.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

👉 йўналишсиз таксилар сони бугунги кунга нисбатан 2 баробарга кўпайтирилади ва бутун сутка давомида ҳараткатланишига рухсат берилади. 👇

❗️бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

👉 Вилоят махсус комиссияси қарорида келтирилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни, махсус рухсатнома (стикер), айрим тоифадаги автотранспорт воситалари, "яшил йўлак" тизими, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари автомашиналари ва вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича тасдиқланган автотранспорт воситалари рўйхат асосида ҳаракатланиши мумкин.

Ахрор Содиков, Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари — вилоят махсус комиссияси аъзоси.


_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Қаршим -фахрим/ Она шаҳрим -Қарши

Шарҳ ёзиш