Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати: Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди…

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати: Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тусилди. Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.

Ҳурматли воҳамиз аҳли, вилоятимиз ҳокими Зойир Мирзаев ҳам бир неча бор Сиз азизларга мурожаат билан чиқиб, «Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг!», дея таъкидлашларига қарамасдан мақсадсиз кўчада юриш ҳолатлар кўп кузатилмоқда.

Эркинлик ва имтиёзларни қадрига борида етайлик!

Аҳрор Содиқов, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати раҳбари.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________

Манба: Facebook — Мой город Карши/ Она шаҳрим -Қарши

1 комментарий

Шарҳ ёзиш