Қашқадарё ҳокими ҳафтанинг жума кунини “Ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммолари…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Қашқадарё ҳокими ҳафтанинг жума кунини “Ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини ечиш куни” деб эълон қилди

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ҳафтанинг ҳар жумасини ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини ечиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг битирувчиларга қилган мурожаатномасида маълум қилинди.

“2019\2020-ўқув йилида вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларини 47 680 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг 409 нафари олтин, 313 нафари эса кумуш медал соҳиби бўлди, — деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. — Ўтказилган сўров ва ўрганиш натижасига кўра, мактаб битирувчиларнинг 38 470 нафари ОТМларда, 9210 нафари ўрта махсус муассасаларида ўқишни давом эттириш истагини билдирган”.

“Энди ҳафтанинг ҳар жума куни хоҳ у бошқарма бошлиғи бўлсин, хоҳ ҳоким, ёшларни тинглайди ва уларни иш билан банд қилиш, муаммосини ечишга вақт ажратади”, — деди Зойир Мирзаев.

@dehqonobodpress



_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Qashqadaryo viloyati hokimligi axborot xizmati

Шарҳ ёзиш