Қаршига бекатлар керак бўлмай қолдими?…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Қаршига бекатлар керак бўлмай қолдими?

Қарши шаҳридаги марказий кўчаларда замонавий бекатлар қурилаётганига гувоҳмиз.
Бу албатта шаҳримиз ҳуснига кўрк бағишлайди.

Аммо бундан бир неча йил олдин қурилган бекатлар қай аҳволда?
Қаровсиз ва яроқсиз бекатлар олдида кўзни юмиб ўтайликми?

Шаҳар марказидаги Амир Темур кўчасида жойлашган айрим бекатлар ҳеч кимга керак бўлмай қолди шекилли бугун мутлақо яроқсиз ҳолга келтирилди.
Катта ойналари синган, атрофи қўрқинчли ҳолга келиб қолган бу бекатлар жойлашган кўчалардан раҳбарлар ўтмайдими?
Амир Темур кўчасидаги чиқинди уюмларини ким тозалайди?

Қаршига бекатлар керак эмасми?

Каналга уланиш: https://t.me/nasafnewsuz






_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Мой город Карши/ Она шаҳрим -Қарши

Шарҳ ёзиш