Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади

Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади

Қашқадарёда селекторларда қатнашмаслик ва ҳокимият вакилларининг телефон қўнғироқларига жавоб бермасликда айбланиб, кластерлик фаолияти тўхтатилган тадбиркор туман ҳокимининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, судга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур суд жараёнида қатнашган Қарши тумани ҳокими ўринбосари Акром Арипов кластер фаолияти тугатилишига тайинли асос келтиролмади.

Судда иштирок этган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг хабар беришича, Акром Арипов кластер фаолияти тугатилишига раҳбарининг селекторларда қатнашмаслиги ва туман ҳокимининг телефон қўнғироқларига жавоб бермаслигини важ қилиб кўрсатган бўлса-да, суд сўровига жавобан кластер раҳбарининг бирор-бир селектор йиғилишига чақирилганини исботловчи расмий ҳужжат тақдим қилолмаган.

«Кластер раҳбари Нурбек Эргашев ўта манман ва кибрли, у ҳукумат селекторларига чақирилса-да, қатнашмайди. Туман ҳокими ва ҳокимият вакилларининг телефон қўнғироқларига жавоб бермайди, — деди Акром Арипов. — Қолаверса, ғалла комбайнларининг таъмири ҳамда ғалла ҳосилдорлигини яхшилаш мақсадида сарфланиши лозим бўлган бўлган пулларни шу пайтга қадар тўлаб бермаган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев раҳбарлигида Косон туманида бўлиб ўтган йиғилишда пахтачилик кластери бўлган Sulton Тех Group корхонасига ғаллачилик комбайнларини таъмирлаш ва ғалла ҳосилдорлигини яхшилаш учун 5,6 миллиард сўм пул тўлаб берилиши талаб қилинган ва мажлис баённомасига киритилган.

Пахтачилик кластери бўлган Sulton Тех Group корхонаси мазкур талабни бажаришдан бош тортгач, туман ҳокимлиги вакиллари кластер фаолияти тугатиш учун арзимас баҳоналар келтира бошлаган. Натижада Ўктам Барноев раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш баёнида кластер фаолияти тугатилиши лозимлиги айтиб ўтилган.

Туман ҳокимлиги масъуллари эса мазкур мажлис баёнини ҳукумат қарори деб атаб, кластер фаолияти тугатилганини маълум қилган ва тумандаги фермерларни бўш шартномага имзо қўйишга мажбурлаган. Кооперация тузилаётганини маълум қилган.

Мазкур суд ишида қатнашган Бизнес-омбудсман вакили Шероз Шодиев Акром Ариповнинг Ўктам Барноев раҳбарлигида тузилган мажлис баёнини ҳукумат қарори деб атаётганига кескин қаршилик билдириб, мансабдордан ҳукумат қарори ва мажлис баёнининг фарқи нимадалигини сўради. Шунингдек, давлат раҳбари фармонида кластерлик мақоми тикув трикотаж ва тўқимачилик корхоналари мавжуд бўлган тадбиркорларга берилиши лозимлиги айтилганини эслатиб, ҳокимиятнинг мажлис баёнини асос қилиб, Президент фармонига қарши иш қилмаётганига шубҳа қилаётганини таъкидлади.

Суд ишида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Акром Арипов кластер раҳбари Нурбек Эргашевнинг кооперация ўзи нима ва унинг мақсади нимадан иборат, деган саволига ҳам жавоб беролмади.

«Журналистлар шу масалада мени беш марта интернетга чиқаришди, мен ўзи яқинда ҳоким ўринбосари сифатида иш бошлаганман. Аксарият масалалардан менинг хабарим йўқ», — деди Акром Арипов.

Таъкидлаш лозим, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева мазкур судга чақирилганига қарамасдан суд ишида иштирок этмади.

Суд иши 2020 йил 25 май куни ўз ишини давом эттирган

«ДАРЁ.УЗ» сайтида эълон қилингн манба асосида 

Манба: Facebook — Мой город Карши/ Она шаҳрим -Қарши

Шарҳ ёзиш