Ўзидан 30 ёш катта маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди…

Муҳаббат ила баҳамлашинг


Ёш йигит ўзидан 30 ёш катта маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди

2020 йил 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:30 да Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 52 ёшли Т.Б. ва  22 ёшли М.С.,лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида, М.С., фуқаро Т.Б.,ни юз соҳасига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Натижада, Т.Б., Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича М.С., ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Effect.Uz

Шарҳ ёзиш