Ўзбекистонда «яшил» ҳудудга айланган 6 та туманда масжидлар очилди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг 26 июнь ҳолатига кўра эпидемиологик тоифалари рўйхати янгилангани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Янги рўйхатга асосан «яшил» тоифага ўтган олтита туманда масжидлар ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Рўйхатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Наманган вилояти Косонсой тумани, Сурхондарё вилояти Сариосиё, Термиз, Ангор ва Узун туманларига «яшил» ҳудуд тоифаси берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 29 июндан бошлаб ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда 8 июндан бошлаб масжидлар ўз фаолятини қайта бошлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш