Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 мингдан ошди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



🔺2020 йил 31 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 009 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 85 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 467 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 32 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 784 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 14 464 (+784) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 404 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш