Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 12 000 нафардан ошди

Муҳаббат ила баҳамлашинг



2020 йил 10 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12027 (+170) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 16 нафар Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 1 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 166 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар, Навоий вилоятида 11 нафар, Хоразм ва Бухоро вилоятларида 6 нафардан, жами 243 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 7530 (+243) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4443 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш