Ўзбекистонда 2 сентябрдан мактаблар очилиши ростми?

Муҳаббат ила баҳамлашинг



Интернетда 2 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Халқ таълими вазирлиги масъул вакилининг ЎзАга таъкидлашича, мазкур тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мактаблар қачондан очилиши ҳозирча номаълум. Бу ҳақдаги тегишли қарорни Махсус комиссия қабул қилади.

ЎзА аввалроқ мактаблар очилишига оид 3 та сценарий кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди. Булар:

— Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

— Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

— Учинчиси, гибрид сценарийда мактаблар очилади. Ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб ишланади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилади, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.
 

_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Aniq.Uz

Шарҳ ёзиш