Ўтган йилги пахта йиғим – терим мавсумида республикада энг кўп, яъни мабурий меҳ…

Муҳаббат ила баҳамлашинг

Ўтган йилги пахта йиғим – терим мавсумида республикада энг кўп, яъни мабурий меҳнатга жалб этиш бўйича 23 та ҳолат Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Қарши шаҳридаги журналистлар уйида меҳнат муносабатлари, мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи Бекзод Қурбонов бу ҳақда тўхталиб ўтди. Жорий йилда бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотлар вакилларининг ахборотлари тингланди. Вилоятда бугунгача 2 551 нафар терим отрядлари шакллантирилган бўлиб, 247 мингдан зиёд теримчилар ўз хоҳишлари билан пахта терими мавсумида иштирок этишларини маълум қилишган. Воҳанинг 3 625 нафар фермер хўжаликларида 4 200 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилган. Ҳосилнинг 30 – 35 фоизини 200 га яқин терим машиналари ёрдамида йиғиштириб олиш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида мутасадди ташкилотлар вакиллари жорий йилги пахта-йиғим терим мавсумига тайёргарлик ишлари, мавсумни меҳнат қонунчилигида белгиланган талаблар асосида ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари ҳақида батафсил ахборот бердилар.



_______________________________________________________________________ Барча маълумотлар ва хабарлар очиқ манбалардан олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар, саҳифаларда муаллифларнинг билдирган фикрлари Kitab.Uz сайти таҳририяти фикридан фарқ қилиши мумкин _______________________________________________________________________



Манба: Facebook — Қаршим -фахрим/ Она шаҳрим -Қарши

Шарҳ ёзиш